Хитой: Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзолиги ШҲТни янада мустаҳкамлайди

Жаҳон 05 Июнь 2017 2588

Ҳиндистон ва Покистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзоликни тақдим этиш жараёнининг якунланиши унинг нуфузини мустаҳкамлайди. Бу ҳақда Хитой ТИВ раҳбари ёрдамчиси Ли Хуэйлай маълум қилди.

"Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга қўшилиш жараёнини якунлашмоқда ва унинг аъзоларига айланишади, - деди у. – Бу ШҲТнинг нуфузи мустаҳкамланиши ва унинг дунёдаги таъсир даражасининг ортишига олиб келади".

Ли Хуэйлайнинг қўшимча қилишича, дунёдаги беқарор вазият, жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари пасайиши ва террорчилик таҳдидининг ошиши туфайли ташкилотда “ривожланишнинг янгича имкониятлари ҳам, чақириқлар ҳам” бор.

Хитой ТИВ раҳбари ёрдамчисининг сўзларига кўра, Эрон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши даркор.

"Эрон ШҲТда кузатувчидир, тадбирларда иштирок этади ва ташкилот ишига фаол ҳисса қўшди. Хитой бунга ижобий баҳо беради, шунингдек, унинг тўлақонли аъзоликка киришини маъқуллайди ва қўллаб-қувватлайди", - дея маълум қилди у.

Ли Хуэйлайнинг таъкидлашича, Эрон “ШҲТ қоидалари ва ташкилотга аъзо мамлакатлари келишувларига мувофиқ” ШҲТда тўлақонли аъзоликни олиши мумкин.

Кутилишича, 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида Ҳиндистон ва Покистонга тўлақонли аъзолик тақдим этилиши эҳтимолга яқин.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар