Ҳиндистон полиция захирасининг Кашмирдаги қароргоҳига ҳужум уюштирилди, деб хабар бермоқда GeoTV манбаларга асосланиб.

Рўй берган отишма натижасида тўрт нафар жангари йўқ қилинди, деб хабар қилган манба.

Эслатиб ўтамиз, Кашмир Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли ҳудуд саналади, шунингдек, Хитой ҳам бир қадар кичик ҳудудга даъвогарлик қилади.

Ушбу ҳудуддаги аҳолининг катта қисми ислом динига эътиқод қилади, ҳамда шу сабабдан, Покистонга анча яқинроқ кайфиятга эга.