Яқин Шарқда навбатдаги сиёсий кескинлик ўчоғи пайдо бўлиши эҳтимоли нефть нархлари кўтарилишига сабаб бўлди. 

Шундай қилиб, Brent навли нефтнинг Лондоннинг ICE Futures биржасида август ойи фьючерси учун нархи (Тошкент вақти билан соат 10:10да) 0,63 долларга қимматлашиб (1,26 фоиз), бир баррели 50,58 доллардан сотилди. Бозорнинг ўтган ҳафта жума куни ёпилишида ушбу нефть фьючерслари 0,68 доллар (1,34 фоиз)га арзонлашиб, бир баррели 49,95 доллардан сотилганди. 

Нью Йорк хом ашё биржаси (NYMEX) электрон савдоларида WTI нефти фьючерси 0,61 доллар (1,28 фоиз)га қимматлашиб, бир баррели 48,27 долларни ташкил этган. Шартнома 0,7 доллар (1,45 фоиз)га қимматлашиб, аввалги савдо сессияси натижасига кўра, бир баррели 47,66 доллардан тузилган эди. 

Жаҳон ОАВларининг БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик ва консуллик муносабатларини бузгани тўғрисидаги хабарлари нефть бозорига шундай таъсир кўрсатди. 

Дипломатик можаро, ҳозирча, бу хом ашё етказиб берилишига таъсир кўрсатмаган бўлса-да, узилишлар бўлиши эҳтимоли бор. АҚШ энергетика вазирлигига кўра, Ўрмуз бўғози орқали денгиз йўли орқали етказиб бериладиган нефтнинг 30 фоизи ташилади.