Ливия ҳам Қатар билан дипломатик алоқаларни узганини маълум қилди. 

Бу ҳақда Sky News Arabia хабар тарқатди.

Аввалроқ Баҳрайн, Саудия Арабистон, Миср, БАА ва Яман Қатар билан дипломатик муносабатларни узишаётгани ҳақида маълум қилишганди. Хабар қилинишича, БАА қатарлик дипломатларга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат вақт берган.

Қатар ТИВ эса ушбу қарорни асоссиз, деб ҳисоблашини маълум қилди.