Қатар раҳбарияти Россия ТИВга мурожаат қилди

Жаҳон 05 Июнь 2017 22194
Фото: kremlin.ru

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абд-ур-Раҳмон Ат-Таний билан телефон орқали амирлик ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг чуқурлашуви масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақида РФ ТИВда Қатар томоннинг ташаббуси билан бўлиб ўтган мулоқот якунлари бўйича хабар берилди.

"Асосий эътибор Қатар ва бошқа бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига қаратилди", - дея таъкидланди вазирликда. 

"Араб дунёси ичида янги муаммо ўчоғининг пайдо бўлиши муносабати билан жиддий хавотир билдирилди, - дейилади РФ ТИВда. - Сергей Лавров юзага келган зиддиятларни музокаралар столи атрофида тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди". 

Бугун Баҳрайн, Миср, БАА, Саудия Арабистони, Яман, Ливиянинг вақтинчалик ҳукумати ва Мальдив Қатарни терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у  билан дипломатик алоқаларнинг узилиши ҳақида эълон қилишди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар