Лавров: НАТО Европада кучлар мувозанатини бузишга уринмоқда

Жаҳон 05 Июнь 2017 8050
Фото: Reuters

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, НАТО альянси Европани беқарорлаштирмоқда ва ҳарбий салоҳиятини кучайтирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилган

«НАТОнинг сўнгги саммитларида қабул қилинган қарорлардан сўнг, биз шуни қайд этишга мажбурмиз, Европада мавжуд мувозанатни бузишга уриниш, совуқ уруш даври тугаганидан кейинги даврда илк марта ҳарбий салоҳиятни кучайтириш, ҳарбий-машғулот фаоллик қамровини кенгайтириш, Америка РҚМ тизимини барпо эттиришни давом эттириш Европа минтақасидаги вазиятни издан чиқармоқда», — деган Лавров. 

Вазирнинг қайд этишича, у бу мавзуни ўзининг белоруссиялик ҳамкасби Владимир Макей билан муҳокама қилади. 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин, Россиянинг НАТОга киришини АҚШга таклиф қилганини айтган эди. 

Кўпроқ янгиликлар