Москвадаги жорий май ойи 21-асрдаги энг совуғи бўлди

Жамият 05 Июнь 2017 6566
Фото:TACC

Москвадаги жорий май ойи 21-асрдаги энг совуғи бўлди. Бу ҳақда Россия Гидрометцентрида маълум қилинди. 

"Москвада май ойи 21-асрдаги энг совуғи бўлди, ҳарорат (10,9 градус) меъёрдагидан 2,2 градусга паст бўлган", деб таъкидланди метеохизматда. Май ойида Москвага 84 мм лик ёғингарчилик тушди, бу эса меъёрдагидан 164 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Умуман олганда, Москвада баҳор фасли илиқ март ойи ҳисобига меъёрга яқин бўлди. 

Ёғингарчилик миқдори бўйича 2017 йилги баҳор Москвада энг сернами бўлди, баҳорнинг 3 ойида ҳам ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлди. Умуман Россия бўйича баҳорда ўртача ҳарорат энг юқори кўрсаткичларнинг биринчи поғонасини эгаллади. У бу борада 2014 йил баҳоридаги кўрсаткични қайтарди.  

Жорий йилдаги ноодатий илиқ март Россиянинг Европа қисмида салқин апрель билан, сўнгра совуқ май билан алмашди. Уралда бутун баҳор жуда илиқ бўлди, ўртача ҳарорат бу ерда 4-6 градусга етган.

Узоқ Шарқ шимолида ўтган баҳор унинг тарихидаги энг илиғи бўлди, жануби ва Сибирда эса энг илиқ ҳароратлар учталигига кирди.

Ўтган баҳо Хитой, Ўрта Шарқ, Ғарбий Европа, Африка шимоли-ғарбида, АҚШ жануби-ғарбида ва Мексика шимолида ҳам ноодатий илиқ бўлди. Бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати меъёрдагидан 2 градусга ва ундан кўпроққа илиқроқ бўлди. Шимолий яримшарда баҳордаги ўртача ҳарорат фақатгина 2016 йилги кўрсаткичдан пастроқ бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар