Мутахассис Трампнинг иммиграция ҳақидаги фармонлари АҚШни ҳимоялай олмаслигини айтди

Жаҳон 05 Июнь 2017 3007

АҚШни иммиграция соҳасидаги фармонлар билан ҳимоялаб бўлмайди. Бундай танқидий фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп номига 4 июнда ABC телекомпанияси эфирида АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси Сюзан Райс билдирди.

Райс АҚШда Лондондаги каби терактларга йўл қўймаслик чораларининг самарадорлиги борасида берилган саволга агар Трампнинг иммиграция ҳақидаги фармони амалга ошадиган бўлса, "АҚШда яшаш хавфсизроқ бўлишига исботлар йўқлигини" айтди. "Айнан шунинг учун кўпчилик федерал судьялар бу фармонга шубҳа билан қарашмоқда", деб таъкидлаб ўтди Райс. 

"Мусулмонларни яккалаб, биз энг кўп ҳамкорлик қилишимиз керак бўлган АҚШдаги жамоатни ўзимизга қарши қилиб қўймоқдамиз", деб тушунтирган ўз фикрларини Райс. Унинг фикрича, террорчиликни яксон қилиш "узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган чақириқдир". "Биз давлатларимизда ҳар бирининг ҳаракатини олдиндан билиш мураккаб бўлган ўз кўйидаги экстремистлар муқаррар пайдо бўлишини англашимиз керак", деб айтди Райс ва разведка самарадорлигини ошириш ҳамда Буюк Британия каби давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Трамп Лондондаги терактлардан кейин АҚШга бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларининг киришини тақиқловчи иммиграция фармони ижросини қайта тиклаш зарурлигини айтди. "Биз ақлли, огоҳ ва қаттиққўл бўлишимиз керак. Судлар бизга ҳуқуқларимизни қайтиб беришлари лозим. Бизга хавфсизликнинг қўшимча чораси сифатида мамлакатга киришни тақиқловчи қонун зарур", деб ёзган Трамп твиттерда.

Аввалроқ АҚШ федерал судлари Трампнинг иммиграция фармонини тўсиш ҳақида қарор чиқаришган. АҚШга 7 та мусулмон давлати фуқароларига 90 кунга киришни тақиқловчи фармон ижроси Сиэтлдаги федерал суд томондан тўхтатилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар