Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги корхоналарида кадрлар ўзгариши юз берди.

Вазирлик ахборот хизматидан маълум қилинишича, Газиев Амир Рустамович Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори лавозимига тайинланди. Газиев шу кунга қадар «Ўзбектелеком» АКнинг «Бош коммутация маркази» директори вазифасини бажариб келган.

Бунгача Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори вазифасини бажариб келган Зияев Ғолибшер Мелибоевич вазирликнинг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.