The New Times журналининг босма версияси ёпилди

Жаҳон 05 Июнь 2017 2137

Россияда чоп этилувчи The New Times журналининг бош муҳаррири Евгения Альбац нашрнинг босма версияси ёпилишини эълон қилди. У тафсилотларни келтирмади ва бунинг сабаблари журналнинг июндаги сони саҳифаларида маълум қилинишини айтди. 

Альбац фесйбукдаги саҳифасида журнал муқовасининг суратини чоп этди. Муқовада "Биз билан бўлганингиз учун раҳмат" деб ёзилган. Албац "Открытая Россия" жамоат ташкилотига берган изоҳда нашрда маблағ тугаганини айтган.

"Эхо Москва" радиостанциясининг маълум қилишича, журналнинг босма шакли молиялашдаги муаммолар сабабли ёпилган. Радиостанциясининг таъкидлашича, агар журнал таҳририяти маблағ топа олса, журнал яна чоп этила бошланиши мумкин.

The New Times журнали (аввалги "Новое время") 2007 йилдан чоп этила бошланган. 2016 йил декабрда таҳририят етарлича маблағлар йўқлиги сабабли журналнинг янги сонларини фақат обуна бўйича етказишга қарор қилган. Ўшанда журналнинг бош муҳаррири жорий обуна ҳолати журналга баҳоргача мавжуд бўлишга имкон беришини айтган.  

2016 йил февралда журнал Роскомнадзордан Украинанинг "Ўнг сектор" гуруҳи ҳақида у Россияда тақиқланганини кўрсатмасдан эслатгани учун огоҳлантириш олганди. 2017 йил май ойида журнал Сурияга жангарилар сафида жанг қилгани кетган россиялик ҳақидаги мақола учун яна огоҳлантириш олганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар