Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон 05 Июнь 2017 28103

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг  8-9 июнь кунлари Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда "Ахборот" дастурида хабар берилди. 

ШҲТ давлат раҳбарлари ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишади. Шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатдаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашинади ҳамда 2017-2018 йилларда ташкилот йиғилишига раислик қилувчи давлат масаласини кўриб чиқилади. 

Бундан ташқари, Остонада ШҲТ кенгаши доирасида Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар қаторига қабул қилиниши жараёни тугатилади. 

Ўзбекистон Президенти шунингдек Остонадаги халқаро ихтисослашган Expo-2017 кўргазмасида ҳам қатнашади ва хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказади. 

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чехия президенти Милош Земан билан музокаралар ўтказишига доир хабар берилган эди. Унда учрашув Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Astana Expo 2017 кўргазмаси чоғида бўлиб ўтиши таъкидланган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар