ШҲТнинг Остона саммитида қандай муҳим воқеалар юз бериши кутилмоқда?

Жаҳон 05 Июнь 2017 18799

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўтган йили июль ойининг 23–24 саналарида Тошкентда бўлиб ўтган 21-саммит якунида Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 2017 йил июнь ойининг бошида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтишини таъкидлаган эди.

Бугун «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Ахборот» информациион дастури орқали маълум қилинишича, президентимиз Шавкат Мирзиёев 8–9 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этади.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг жорий фаолияти ва истиқболдаги вазифаларини муҳокама этиб, айни пайтда долзарб бўлиб турган минтақаваий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашадилар. Шунингдек, 2017–2018 йилларда ташкилотга раҳбарлик қилувчи давлат ҳақидаги масалани ўрганиб чиқадилар.

Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида Ҳиндистон ва Покистонни аъзо-давлатлар сифатида ташкилотга қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилади.

Шунингдек, Остонада гарчи Тожикистон Республикаси қарши бўлиб турган эса-да, Россия томонидан қўлланилаётган, Эроннинг ҳам ташкилотга аъзо бўлиш масаласи ҳам муҳокама этилиши эҳтимоли бор.

Шавкат Мирзиёев Остона саммити доирасида ўтказиладиган Expo-2017 махсус кўргазмаси очилишида ҳам иштирок этади ва у ерда бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари, жумладан, Чехия президенти Милош Земан билан иккитомонлама учрашувлар ўтказади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 1996 йилда «Шанхай бешлиги» номи остида ташкил этилган ва унга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон асос солишган. 2001 йилда ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлгач, унинг номи «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» деб ўзгартирилган. Ўзбекистон уч бор — 2004, 2010 ва 2016 йилларда ташкилот саммитига мезбонлик қилган.

2017 йилдан унга Ҳиндистон ва Покистон тўлақонли аъзо бўлиб қабул қилингач, ташкилотга аъзо давлатлар сони 8 тага етади.

Айни пайтда тўрт давлат ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Булар: Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон. Кузатувчилик мақомига эришиш учун ариза берган яна уч давлат бор: Сурия, Миср ва Бангладеш.

Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия, Шри-Ланка.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар