Швециядаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқиловга ҳануз расмий айблов қўйилмагани маълум бўлди

Жаҳон 05 Июнь 2017 11949
Фото: Aftonbladet

Европа ОАВнинг хабар беришича, Швециянинг ТВ-4 каналида узатилувчи "Калла Факта" дастури "ўз ишини уддалай олмаган ўзбек сиёсий қочқини" Раҳмат Оқиловнинг иши бўйича тадқиқот ўтказди. Оқилов жорий йилнинг 7 апрелида Стокҳолмда юк машинасида йўловчилар устига бостириб борган, натижада 5 кишининг ўлимига сабабчи бўлган. Оқилов содир этилган терактга иқрор бўлган. 

"Швеция полицияси терактларнинг олдини олиши мумкинмиди?", - дея савол билан юзланади "Калла Факта дастури. Швед журналистларининг фикрича, "Оқилов салоҳиятли террорчи эканлигига оид барча белгилар" бўлган. 

Тергов Р.Оқиловнинг Швецияга 2014 йилда сиёсий бошпана излаб келганини кўрсатган. У гиёҳванд моддалар истеъмол қилган, бир неча сохта номлар остида яшаган. Ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида ИШИД террорчи ташкилотини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаган, унинг дўсти эса шу ташкилотга бошқаларни жалб қилиш билан шуғулланган. Оқилов Стокҳолмда яшаган уй тергов остида бўлган, терроризмга ҳомийлик қилган компанияга тегишли бўлган. Бироқ швед полицияси тергов ўтказиб, аниқ далилларни топа олмаган. 

Шуниси қизиқки, Р.Оқилов терактни содир этганлигига иқрор бўлган, бироқ швед журналистларининг таъкидлашларича, унга нисбатан ҳануз расмий айбловлар қўйилмаган. Швед полицияси терговига бир йил вақт кетиши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, яқинда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон ички ишлар вазири А.Азизов журналистларнинг Европадаги терактлар сериясида фуқароларнинг иштирокига доир саволларига жавоб берар экан, мамлакатнинг тегишли идоралари жамият учун хавфли ҳисобланган ва қидирувда бўлган кишилар ҳақидаги барча зарур маълумотларни европалик ҳамкасбларига етказиб беришаётгани ҳақида маълум қилганди. Бироқ қандайдир сабабларга кўра, бу шахслар Европада қочқин сифатида рўйхатдан ўтган ҳолатлари қайд этилмоқда. 

Мустақил сиёсатшунос
Эркин Илҳомов

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар