Қашқадарёлик Иномжон Юсупов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Баҳодир Хидиров аввалдан ўзларига таниш бўлган Алижон Зоировнинг ишончига кириб, унинг жиянини пойтахтдаги тиббиёт коллежларидан бирига ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Алдаб бу фуқаронинг 1700 АҚШ долларини қўлга киритишади ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборадилар. Мўмай даромаддан оғзи “ширин” бўлган бу фирибгарлар пулни олгач, А.Зоировнинг қўнғироқларига дастлаб турли баҳоналарни рўкач қилиб юрадилар, кейинчалик эса умуман жавоб бермай, қораларини ҳам кўрсатишмайди. Фирибгарларга рўпара бўлганлигини англаган А.Зоиров икки кимсанинг қилмиши ҳақида тегишли жойга ариза билан мурожаат қилади.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, И.Юсупов ва Б.Хидиров ўзларининг жирканч “ишбилармон”ликлари қонун ҳимоячилари олдида бир пул эканлигини, суднинг қора курсисида ўтирганларида англаб етган бўлсалар, ажабмас.

Суд айбланувчиларнинг жиноятини ҳар томонлама кўриб чиқиб, уларнинг қилмишига яраша жазо тайинлади.