Туркия қатор араб мамлакатларининг Қатар билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилганидан афсусда. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Мевлуд Чавушўғли маълум қилди.

«Вазият бундай тус олганидан қайғудамиз. Албатта, мамлакатлар ўртасида муаммолар, қарама-қаршиликлар бўлиши мумкин, бироқ нима бўлганда тақдирда ҳам мулоқот давом этиши керак», - дея унинг сўзларини келтиради Hurriyet.

Чавушўғлининг қайд этишича, Туркия вазиятни ҳал қилишда исталган кўмакни беришга тайёр.