Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантиришга 2,65 млрд доллар йўналтирилади

Ўзбекистон 05 Июнь 2017 7643
Фото: Ўзбекэнерго

Ўзбекистонда гидроэнергетикани ривожлантиришга жалб этилаётган хорижий кредитлар ҳажми 1 млрд доллардан кўпроқни ташкил этади. Бу Ўзбекистон Президенти қарорида назарда тутилган (PDF).

Ҳужжат билан Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, у умумий қиймати 2,65 млрд доллар бўлган 18 та янги гидроэлектростанцияни қуриш ва 14 тасини модернизация қилишни назарда тутган.

Дастурни амалга ошириш орқали Ўзбекистондаги ГЭСлар қуввати 2026 йилга келиб 1,7 баробарга ошади - 3,038 МВт.гача. 

Дастур Ўзбекистоннинг 1,64 млрд долларлик ўз маблағлари ва халқаро ҳамда хорижий молия институтларининг 1,009 млрд доллар миқдоридаги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Хусусан, дастур доирасида Хитой Эксимбанкидан 572,8 млн доллар, Ислом тараққиёт банкидан – 181,1 млн доллар, Осиё инфратузилмавий сармоялар банкидан – 77,3 млн доллар, Осиё тараққиёт банкидан – 98,4 млн долларлик кредитларни жалб этиш режалаштирилган.

Дастурга тахминий қиймати 1,7 млрд доллар бўлган 42 та истиқболли лойиҳалар ҳам киритилган. Улар гидроэнергетика соҳасида 2030 йилга қадар амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар