Мадридда "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги ғолиблиги нишонланмоқда. Зидан шогирдлари Кардиффда кечган ўйинда "Ювентус"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, қаторасига иккинчи бор мусобақада ғолибликни қўлга киритишди. 

Якшанба куни жамоа усти очиқ бўлган автобусда Мадрид кўчаларини кезишди. Мадридликлар жамоани кутиб олиш учун чиққан минглаб мухлисларга Чемпионлар Лигаси совринини намойиш қилишди.