Жаҳон банки Ўзбекистон учун прогнозини яхши томонга қайта кўриб чиқди. Эндиликда, банкнинг фикрича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилда 7,6 фоизга ўсади. 

Жаҳон банкининг “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботининг июнь сонида таъкидланишича, 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,6 фоизга ўсади, бу эса банк томонидан 2017 йилнинг январь ойидаги прогноздан 0,2 фоиз пунктига кўп.

Банк прогнозларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 7,7 фоизни ташкил этса, 2019 йилда – 7,8 фоизга тенг бўлади.

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМнинг 2018 ва 2019 йиллардаги ўсишига доир прогнозини ҳам яхшилади – январь ойидаги прогноздан 0,3 ва 0,4 фоиз пунктига кўп.

Банк ҳисоботида таъкидланишича, Ўзбекистон ЯИМ 2016 йилда 7,8 фоизга ўсган, бу январь прогнозидан 0,5 фоиз пунктига кўп дегани.