Жаҳоннинг энг яхши ва энг ёмон йўллари рейтинги эълон қилинди

Жаҳон 05 Июнь 2017 47130

Энг ёмон автомобиль йўлларига эга мамлакат сифатида Молдова тан олинди. Энг яхши йўлларга эга давлатлар рейтингида эса Франция, БАА, Португалия ва Уммон етакчилик қилишмоқда.

World Economic Forum халқаро ташкилоти энг яхши ва ёмон автомобиль ҳамда темир йўлга эга давлатларнинг рейтингни тузиб чиқди.

Энг ёмон автомобиль йўлларига эга беш давлат ичида Ҳаити, Руминия, Мўғулистон ва Гвинея бор. Молдова эса автомобиль йўллари сифати бўйича энг сўнгги — 140-ўринни эгаллади. 

Энг яхши йўллар ўнлигига, шунингдек, Швейцария, Австрия, Ҳонгконг, Финляндия ва Германия киритилган. МДҲнинг айрим давлатларидан  Озарбойжон — 60-ўрин, Тожикистон — 97-ўрин, Қирғизистон — 131-ўрин, Россия Федерацияси — 134-ўрин, Украина — 135-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон рейтингга киритилмаган.

Энг яхши темир йўл инфратузилмасига эга ўн давлат рейтинги эса қуйидагича кўрниш олган: Швейцария, Япония, Ҳонгконг, Франция, Сингапур, Финландия, Германия, Испания, Нидерландия ва Жанубий Корея. 

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларидан Украина (24-ўрин), Қозоғистон (29-ўрин), Россия (30-ўрин), Латвия, Гуржистон ва Озарбойжон (33–35-ўринлар), Тожикистон (43-ўрин),  Эстония (44-ўрин), Молдова (68-ўрин), Қирғизистон (77-ўрин) жами 140 давлатни қамраб олган рейтингда ўзига мос ўринларга жойлаштирилган. Ўзбекистон ушбу рейтингга ҳам киритилмаган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49337 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1021 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 427 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1713 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1301 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2076 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2349 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3409 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3359 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар