АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Россия ва Эрон ҳамда терроризмни дунёнинг энг катта таҳдидлари, деб атади. Улар билан курашда АҚШ ўзининг НАТОдаги иттифоқдошларига ёрдам беради. Бу ҳақида у Atlantic Council таҳлил марказида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

"Россиянинг халқаро чегараларни куч билан ёпиш йўлидаги ҳаракатлари ва Эроннинг Яқин Шарқдаги вазиятни беқарорлаштиришга бўлган уринишлари, шунингдек исталган вақтда ҳар қандай нуқтада зарба бериши мумкин бўлган терроризмнинг глобал таҳдиди чорак аср илгари коммунизмнинг қулашидан кейинги энг хавфли вазиятдек туюлади", - деди Пенс. 

У АҚШ НАТО олдидаги иттифоқдошлик мажбуриятларини бажариш ва "бир аъзога (НАТОнинг аъзосига) ҳужум - ҳаммага ҳужум тамойили бўйича ҳаракат қилиш"га тайёр эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, НАТО янги ва эски рақибларнинг пайдо бўлишни инобатга олган ҳолда, "бугунги ва эртанги кун таҳдидларига, айниқса терроризм таҳдидига қарши курашиш учун" ривожланишда давом этиши керак.