Алишер Усмонов совғалар тарқатишни бошлади

Жаҳон 06 Июнь 2017 38846

29 май куни россиялик миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши видеомурожаати асосида мемлар танловини эълон қилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб, у дастлабки ғолибларни эълон қилди ва уларнинг ҳар бири Усмоновнинг дастхати туширилган  iPhone 7 Plus смартфонига эга бўлишади. "Ғолиб деб топилган мемлар жуда ғалати", деб ёзади Медуза нашри. 

Танловга 10 мингдан зиёд иш келиб тушган, дея таъкидланади Усмоновнинг «ВКонтакте»даги расмий саҳифасида. Саҳифада уч нафар ғолиб ва уларнинг иши эълон қилинган, шунингдек халқ томондан овоз бериш натижасида аниқланган ғолиб ҳам «Айфон» билан тақдирланадиган бўлди.

«Навальний рост гапирган куни соқолимни қиртишлайман»

«Навальний шунчаки вайсақи эмас, у — вайвайвайсақи»


«Шоҳ ва мот! Омадсиз инсон»

 

Мемлардан иккитасини Усмоновнинг шахсан ўзи танлаган. Учинчи ғолиб — дизайнер Егорь Жгунни «ВКонтакте» фойдаланувчилари овоз бериш йўли билан ғолиб қилишган. Жгун «Кунг-фу панда» мультфильми постерини қайта ишлаб, уни Твиттерда 24 май куни, танлов эълон қилинишидан ҳам аввал эълон қилиб бўлган эди. 

«Танланган ишлар ичида кунфу-панда иштирок этган сурат ҳам бор. Биз унинг тармоқда танловдан аввал пайдо бўлганидан хабардормиз. Биз унинг муаллифини топамиз ва унга совғасини жўнатамиз», дейишган ташкилотчилар.

18 май куни Усмонов Навальнийга қарши видеомурожаат билан чиқиб, сиёсатчини омадсизликда айблаб, жумладан, «Тфу сенга, Алексей Навальний!» деган. 24 май куни миллиардер иккинчи видеомурожаатини эълон қилиб, Навальнийни «юқори савияли бадиий ёлғончи» деб атаган ва ушбу видеосини ҳам «яна бир марта сенга тфу» деб тугатган.

31 май куни суд Усмоновнинг арзини қаноатлантирган ва Навальний етакчилигидаги коррупцияга қарши курашиш фондига Усмоновни ёмонотлиқ қилувчи маълумотларга раддия бериш мажбуриятини юклаган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71369 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37171 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21521 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81189 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61903 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 632 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 484 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 540 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 233 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 517 Маданият
Кўпроқ янгиликлар