Янги тузилган Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 06 Июнь 2017 53016

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар берди.

Бунгача Ботир Қудратхўжаев Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 29 майдаги Президент фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.

Кўпроқ янгиликлар