Apple iMac Pro’нинг янги версиясини тақдим этди

Технология 06 Июнь 2017 2142

Apple компанияси Xeon’нинг 8, 10 ва 18 ядроли процессорларига эга iMac Pro’нинг янги версиясини тақдим этди. Apple’да ишлаб чиқарувчанлик даражаси 22 терафлопсгача бўлган янги профессионал ишчи станцияни “энг кучли iMac” деб аташган. Қурилма WWDC 2017 анжуманида тақдим этилди.

Apple вакиллари сўзларига кўра, янги ишчи станция машинада ўқитиш, реал вақтдаги 3D-рендеринг ва VR-графикани яратиш учун “жуда мос тушади”.

Ишлаб чиқарувчанлик даражаси – 11 терафлопсгача, 16 ГБ ва 128 ГБ.лик Radeon Vega видеокартаси. Компьютерларда тўртта Thunderbolt порти ва янги совутиш тизими ўрнатилади.

iMac Pro’нинг саккиз ядроли процессор, 32 ГБ.лик оператив хотира ва 1 ТБ.лик жисмоний хотирага эга бошланғич версияси декабрда 4999 доллардан сотувга чиқарилади.

Шунингдек, Apple iMac’нинг янгиланган версияларини тақдим этди, уларда 2 ТБ.лик яхшиланган SSD-дисклари бўлади. Оператив хотира 32 ГБ бўлган версияда 21,5 дюймли, 64 ГБ.ликда эса – 27 дюймли дисплей ўрнатилади.

4К-дисплейга эга iMac 1299 доллар турса, 5K кенгликка эга ва 27 дюймлик экранлиси – 1799 доллар. 21,5 дюймли экранга эга версия эса 1099 доллар туради. Барча компьютерлар жорий йилнинг сўнггига қадар сотувга чиқади.

Кўпроқ янгиликлар