Apple қатор янги маҳсулотларини намойиш қилди

Технология 06 Июнь 2017 7950

Американинг Apple компанияси Сан-Хоседаги Worldwide Developers Conference (WWDC) технологик конференциясини доирасида ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказмоқда. 

Компаниянинг янги маҳсулотлари - энг қудратли iMac Pro, Macbook Pro'нинг янгиланган ноутбуки,  High Sierra ва iOS 11 операцион тизимларини қайд этиш мумкин. CNBC шу ҳақида хабар берди. 

Apple компанияси High Sierra номи остида Mac OS операцион тизимининг янги версиясини намойиш этди. Унда Apple File System янгиланган файл тизими ва виртуал реаллик гарнитури пайдо бўлади.

Компаниянинг катта вице-президенти Крейг Федеригининг айтишича, Apple File System катта ҳажмли файлларни узатишга мўлжалланган. Тизим 4K-видеони мақсад қилган.

Safari'нинг янгиланган версиясида автомат равишда ишга тушувчи роликлар блокловчиси ўрнатилган. Шунингдек Федеригининг таъкидлашича, macOS'даги браузерда реклама мақсадларида маълумотларни кузатиш технологияси ўчириб қўйилади. Икки функциянинг қандай ишлаши ҳозирча номаълум. 

Бундан ташқари, Apple компанияси Apple TV учун tvOS'ни янгилади, Prime Video қўшилди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар