«Арсенал» «Шальке» ҳимоячиси Сеад Колашинацни трансфер қилди.

23 ёшли босниялик футболчи Лондон жамоасига эркин агент сифатида ўтган ва 5 йиллик шартнома имзолаган.

У 1 июлдан жамоа сафига қўшилади.

«Арсенал» Колашинацга 140 минг евро миқдоридаги ҳафталик маош тайинлаган.

Колашинац – «Шальке» тарбияланувчиси ҳисобланади. У немис жамоасида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётганди. Якунланган мавсумда у бундеслиганинг 25 ўйинида иштирок этиб, 3 гол урди ва 5 голга узатма берди.