Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни “Автомобиль саноатини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорни имзолади.

Президент Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2017-2021 йилларда ривожлантириш дастурини тасдиқлади.

Дастурга кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ 2021 йилга қадар товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга оширади. Дастур доирасида 800 млн долларлик сармоялар ўзлаштирилади. Шу билан бирга, саноат корхоналарида меҳнат қилувчилар миқдори эса 1,2 баробарга ошади.