Азарнинг оёғи операция қилинди, у анча муддатга сафдан чиқди

Спорт 06 Июнь 2017 3917

Бельгия терма жамоаси йиғинида жароҳат олган «Челси» футболчиси Эден Азар тиззасидан операция қилинди ва тахминан 3 ойдан кейин сафга қайтади. Бу ҳақда лондонликлар клуби матбуот хизмати хабар тарқатган. 

«Операция яхши ўтди. Ҳозир реабилитация жараёни бошланди. Янада кучлироқ бўлиб қайтиш учун тикланишни бошладим. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!», — дея ёзган Азар твиттерида ва ўз суратини твитга илова қилган.

Азар 5 июнь кунги машғулотлар чоғида тўпиқ суягини синдириб олганди. Аввалига у жароҳат туфайли 6-8 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилганди.

Кўпроқ янгиликлар