Хитойдаги ҳайвонот боғларидан бирининг ходимлари учта йўлбарсга тирик эшакни емга беришди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеода ҳайвонот боғининг бир неча ходимлари йўлбарслар сақланувчи жой атрофидаги ҳовузга эшакни ташлаб юборишганини кўриш мумкин. Эшакнинг жон сақлаб қолишга уринишларига қарамай, йиртқичлар ҳимоясиз ҳайвонни аяб ўтиришмаган.

Нашр маълумотларига кўра, йўлбарсларга ўлжани ўлдириш учун 1,5 соат вақт кетган.