Хорижда малака оширишга кетадиган ўқитувчиларни саралаш бошланди

Ўзбекистон 06 Июнь 2017 8911
Фото: ЎзА

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилмоқда. Кўрик-танловда умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган инглиз тили фани ўқитувчилари қатнашиши мумкин.

Танлов уч босқичда ўтказилади: 

1-босқич – шу йилнинг 5-15 июнь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар “What are the essential ingredients for effective teaching and effective learning?” (“Самарали ўқиш ва ўқитишнинг муҳим таркибий қисмлари нималардан иборат?”) мавзусида эссе билан қатнашади; 

2-босқич - жорий йилнинг 10 июль санасига қадар бўлиб ўтади. Унда биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларнинг дарс ишланмаси (Lesson planning) ва  видеодарси (videolesson) ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ҳузуридаги махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади. Ушбу босқичда чет тили ўқитувчиларининг дарс бера олиш маҳорати (методикаси)  баҳоланади.

3-босқич – якуний республика босқичи жорий йилнинг 4-20 сентябрь кунлари ўтказилиб, унда иштирокчилар умумевропа компетенциялари CEFR талаблари доирасида APTIS тест синовларида иштирок этади.

Тест-синовларида юқори натижа кўрсатган иштирокчилар натижалари 1- ва 2-босқичдаги натижалар билан бирга умумлаштирилади ва улар орасидан ғолиблар танланади.

Кўрик-танлов ғолиблари 2018 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ривожланган хориж давлатидаги нуфузли олий ўқув юртида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 0(371)239-40-97

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар