Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳар бир соҳада, хоҳ ишлаб чиқариш ёки иқтисодиётнинг бошқа йўналиши бўлсин, энергияни тежаш долзарблик касб этмоқда, давр талабига айланмоқда.

Энергияни тежаш масаласи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳам эътиборсиз қолаётгани йўқ. Қурилиш ишларини амалга ошираётганлар учун эса, ромлар, эшиклар ва унга ўрнатиладиган ойналар ўзига хос муҳим ўрин тутади. Ойналарнинг энергия тежовчи бўлиши эса, нур устига аъло нур бўлиши шубҳасиз. Бу борада IMZO GLASS компанияси ҳар қандай инжиқ мижознинг ҳам истагини рўёбга чиқара олади, дейиш мумкин. Хўш, нега айнан ушбу компания?

IMZO GLASS компанияси қисқа давр ичида айнан энергия тежовчи ойналарнинг кенг ассортиментини сотиш ва қайта ишлашни йўлга қўйган илғор компаниялардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда IMZO GLASS Россия, Хитой, Қирғизистон давлатларидан 50дан ортиқ турдаги листли ойналар, гулли ойналар, Туркиядан ойна маҳсулотлари учун турли аксессуарларни импорт қилиб, ўзбекистонлик мижозларга етказиб берувчи йирик компанияга айланган. Жумладан, ойна листлари ва ойналар орасида шаффофлари, рангли бўялган, энергия тежовчи, (мультифункционал – кўп функцияли), қуёшдан ҳимояловчи, гулли, рефлектив (акс эттирувчи) ойналар ҳам бор. Ойналарнинг қалинлиги 3,5ммдан – 12 ммгачани ташкил этади.

Юқори профессионаллик, рақобатбардош нархлар ва кутганингиздан ҳам сифатли хизмат кўрсатиш Компанияга қисқа давр ичида Ўзбекистон ойна бозорида етакчилардан бўлишини таъминлади. IMZO GLASS ўз мижозларини қадрлагани сабабли ҳар бир буюртмага жидду-жаҳд ва катта эътибор билан ёндашади. Мижозлар қулайлиги учун ўлчаш (мутлақ бепул) ва етказиб бериш (Тошкент шаҳри доирасида ва маълум шартлар асосида) бепул амалга оширилади.

IMZO GLASS компанияси шоурумига келган мижоз, унга таклиф этиладиган тобланган ойна, қўшойна, мультифункционал (кўпфункцияли) – энергия тежовчи ойналар, қуёш нуридан ҳимояловчи ойналардан ўз диди ва истагидан келиб чиқиб хоҳлаганини танлаши мумкин. Бунда харидорларга шоурумнинг малакали мутахассислари беминнат маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатади.

Шу ўринда айрим маҳсулотларнинг эътиборли жиҳатларига ҳам қисқача ойдинлик киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Қуёшдан ҳимояловчи ойна– ўз хусусиятларига кўра, қуёш нурларидан ҳимоялаш вазифасини бажаради. Бу ойналар, қуёш нурларини қайтариш баробарида ёзнинг жазирама ҳароратини хонага ўтказмайди. Ёзнинг чилласида ташқарида 45-50 даража бўлганда, бу ойналар ўрнатилган хона ҳарорати кўпи билан 25-27 даража бўлиши таъминланади. Бундан ташқари, мазкур ойналар билан жиҳозланган ромлар хона ёки бино ичкарисида қулайликни барпо этади. Бу ойналар билан сиз қуёшдан ҳимояловчи қўшимча воситалар (жалюзи, парда)га зарурат сезмайсиз. Шунингдек, қуёшнинг ултрабинафша каби зарарли нурларини сақлайди. Қимматбаҳо гиламлар, мебелларингиз ўз ташқи кўринишини ўзгартирмайди.

Бугунги кунда IMZO GLASS компанияси эса, мижозларига Энергия тежовчи –ойнани ҳам тавсия қилмоқда. Ушбу маҳсулотлар қаторидан фойдаланиш қишнинг қаҳратон совуғи ва ёзнинг жазирама иссиғида ҳам энг талабчан мижоз учун қулайлик тақдим этади.

Кўпфункцияли ойна - Бу энг универсал ҳамда аксар харидорларга маъқул келаётган маҳсулотдир. Чунки, унда ҳарорат сақлаш ва қуёшнинг зарарли нурларидан сақлаш хусусиятлари ажойиб тарзда мужассамлашган. Шунга кўра, самарадорлик ҳам 2 марта ошади! У ёз мавсумида хонани исиб кетишдан, қишда совиб кетишдан сақлайди ҳамда йилда 365 кун хонада қулай ҳароратни таъминлаб беради. Бундан ташқари, қуёшнинг зарарли нурларининг хонага киришидан асраши баробарида ёруғлик ва шаффофликни етарли даражада таъминлайди. Йилнинг совуқ кунларида иссиқликнинг деразалар орқали ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймайди. Шу билан иссиқлик учун сарфланадиган маблағлар тежалишига имкон беради. Бу турдаги ойналарни қулайлик билан букиш (турли шаклларга келтириш) ҳамда тоблаш ҳам мумкин.

Унинг турли хил ранг ва шаффофликдаги ассортиментлари мавжуд. Кўпфункцияли ойна билан бино ва иншоотлар фасадларини қоплаш айниқса фойдали ва самаралидир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Компания ойнани букиш, ойна четларига ишлов бериш, турли бинолар фасадларига ойналарни ўрнатиб бериш (дўконларга кенг ҳажмли ойналар ўрнатиш) каби кенг қамровли хизмат турларини ҳам таклиф қилади.

Хуллас, “Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши”, - дейди доно халқимиз. Шундай экан, Компаниянинг Тошкент шаҳридаги 12та шоурумларидан бирига ташриф буюриб, ўз кўзингиз билан маҳсулотлар сифати, турига, уларнинг жозибаси ва юқорида айтилган фикрлар нақадар тўғри эканига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, IMZO AKFA расмий шоурумлари ичида IMZO GLASS стендлари ҳам бор. Бу ерда сиз юқорида таърифи келтирилган маҳсулотлар намуналари билан бевосита танишиб, уларни синаб кўриш имкониятига эгасиз. Шундай экан, IMZO GLASS шоурумларига марҳамат!

Манзил: Тошкент шаҳри,

Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчаси,1-а.

Мурожаат учун телефонлар: +998 95 197-56-66 / +99871 207-77-77

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар: Facebook/imzoglass / Instagram/imzo_glass