Июнь-июль ойларида Россияга борадиган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Ўзбекистон 06 Июнь 2017 34157
Фото: Sputnik

Россия Федерацияси президентининг «Россияда Футбол бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионати ва 2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубогини ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллаш хусусиятлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ушбу тадбирлар ўтказиладиган вақтда чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга (рўйхатга) олиш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Фармонга кўра Россиянинг 4 шаҳри — Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозонда 2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлигача, шунингдек 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов, Самара, Саранск ва Сочида чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга қўйиш муддати Россияга келган кунидан бошлаб бир суткагача қисқартирилди.

«Вақтинчалик бўлиб туриш (вақтинчалик ёки доимий яшаш) учун келган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бўлиб туриш жойида ҳисобга қўйиш ёки яшаш жойида рўйхатга олиш уларнинг бўлиб туриш жойига ёки яшаш жойига етиб келган кунидан бошлаб бир сутка ичида Россия Федерацияси қонунчилигида кўзда тутилган ҳужжатларни қабул қилувчи томон ёки бевосита чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилгач, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органи томинидан амалга оширилади», — дейилган ҳужжатда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур ўзгаришларни албатта ҳисобга олишлари шарт. Зеро ўз вақтида миграцион ҳисобга қўймаслик маъмурий тартибларни бузганлик деб баҳоланиши ва кейинчалик Россия ҳудудига киришга чеклов қўйилишига олиб келиши мумкин.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар