Қатар қўшнилари билан муносабатларнинг узилишидан жиддий зарар кўради

Жаҳон 06 Июнь 2017 9304
Фото: РИА "Новости"

Қатар давлатининг яқин қўшнилари — Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайннинг бу мамлакат билан дипломатик алоқаларни узиш ва барча қатновларни тўхтатиш борасидаги қарори Доҳага йирик иқтисодий зарарлар билан таҳдид солмоқда, деб ёзади умумарабий «Аш-Шарқ ул-Аусат» нашри.

Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср душанба куни Доҳани террорчилик ташкилотлари билан алоқада ва Яқин Шарқдаги вазиятни издан чиқаришда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатган. Кейинчалик Ливиянинг шарқий қисми ҳукумати, Яман, шунингдек, Мальдив ороллари ҳам Қатар билан муносабатларни узганликларини эълон қилишди. 

«Аш-Шарқ ул-Аусат» экспертларининг фикрича, Қатарнинг қўшнилари томонидан, айниқса, иқтисодий қамал жорий этилиши савдо ва бизнес-фаолликка салбий таъсир кўрсатади. Қатарни бошқа мамлакатлар билан боғловчи ер устидаги ягона чегара ўтказиш пункти Саудия Арабистони билан чегарада жойлашган — Абу Самрадан ойига 300 минг одам ўтади, ҳар куни ўртача 600–800 юк машиналари ўтказилади.

БАА ва Саудия Арабистони биринчи навбатда озиқ-овқат савдосида Қатарнинг энг йирик ҳамкорлари ҳисобланишади. «Аш-Шарқ ул-Аусат» келтираётган 2015 йилги маълумотларга кўра, бу икки мамлакат Қатарга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича биринчи ва иккинчи ўринни эгаллашган. 2015 йилда бу кўрсаткич 310 миллион долларга тенг бўлган.

Саудия Арабистони Қатарга гўшт ва гўшт маҳсулотлари экспорт қилишда биринчи ўринни, сабзавотлар экспортида тўртинчи ўринни эгаллайди, БАА эса Қатарга сабзавотлар экспорти бўйича иккинчи ўринда.

Ёқилғи экспортига тўхталсак, унинг Қатарга етказилишини асосан Баҳрайн таъминлаб келган, иккинчи ўринда БАА туради. Умуман олганда, БАА йилига ярим миллиард долларлик турли фойдали қазилмаларни Қатарга етказиб турган.

Нашрнинг қайд этишича, қабул қилинган қарор қатарлик тадбиркорларнинг Саудия Арабистонидаги манфаатларига ҳам салбий таъсир қилади, улар бутун минтақада ва асосан мана шу мамлакатда бизнес юритишади.

Саудия Арабистони билан қуруқликдаги чегара орқали савдо муносабатлари тўхтатилиши кетидан 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати объектлари қурилиши ҳам тўхтайди, чунки материалларнинг асосий қисми айнан Саудия Арабистони орқали олиб кирилган.

Ҳаво ҳудудининг ёпилиши ва қўшни давлатларга қатновнинг бекор қилиниши натижасида Қатарнинг асосий савдо двигатели — Qatar Airways авиакомпанияси ҳам улкан зарарларга дучор бўлади. У ҳар куни уч қўшни давлатга 40 дан ортиқ рейс амалга оширган. Ўтган йили Доҳа халқаро аэропорти Форс кўрфази давлатларига транзит билан учаётганлари ҳам ҳисобга олинганида, 37 миллион йўловчини қабул қилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4645 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5512 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21036 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49906 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5287 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3317 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5642 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3037 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4734 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4475 Технология
Кўпроқ янгиликлар