Бир қатор араб давлатлари Қатар билан алоқаларни узганларидан кейин мамлакатда  иқтисодий вазият ёмонлашишидан хавотир сабабли Қатар миллий валютаси – Қатар риалининг фьючерс бозорларида курси 2009 йилдан кейинги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 6 июнда Қатарда банклараро валюта бозорида бир АҚШ доллари 3,6470 риалдан сотилган. Қатар марказий банки бир долларга 3,64 риал курсини белгилади ва Қатар валютасини айирбошлаш шу қиймат атрофида ўзгариб турибди.