Кондиционер сотиб олишда нималарга аҳамият бериш зарур?

Технология 06 Июнь 2017 30779

Жазирама ёз фасли кириб келиши билан салқин, баҳаво жойни излай бошлаймиз. Айниқса, ёзнинг қайноқ ҳарорати куни бўйи ишлайдиганларни чарчатиб қўяди.

Бу вақтда эса замонавий технологиялар ёрдамидан фойдаланишга тўғри келади.

Кондиционер – хонанинг ҳавосини тозалаб, ёзда салқинлик улашувчи ишончли дўстдир. Ҳар бир дўкон истеъмолчиларга ўнлаб моделларни тақдим этади, бироқ уни сотиб олишда кўп жиҳатларга эътибор қаратиш зарур.

Кондиционер танлашда аҳамият бериш зарур бўлган 3 олтин қоидани эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Хона ўлчамини ҳисоблаш

Кондиционер қуввати бошқа қурилмалардагидек киловатт билан эмас, балки БИБ (Британия Иссиклик Бирлиги, BTU - British Thermal Unit)да ўлчанади. Кондиционер қувватини хонадон ҳажмига мослаб ўлчаш учун махсус формулалар мавжуд. Лекин бу формулалар ўрнига, оддий ва қулай жадвални ҳавола қилиш мақсадга мувофиқ деб топдик:

Агар хона қуёшли ёки соя томонда жойлашган бўлса, хонадонда кўпчилик истиқомат қилса ёки кондиционерни ошхонага яқин жойга ўрнатмоқчи бўлсангиз, унда юқоридаги жадвал ҳисобидан бироз қувватлироқ кондиционер танлаганингиз маъқул.

2. Кондиционер турларини фарқлаш

Оддий сплит-тизим – энг оммабоп кондиционер модели ва хонадонларга ўрнатиш учун мўлжалланган энг яхши вариант. Унинг яна бир афзаллиги шундаки, шовқин даражаси паст ҳамда турли хил қўшимча имкониятларга эга: масофавий бошқарув, ҳаво тозалашнинг турли фильтрлари, таймер, +16дан +30 °Cгача бўлган хона ҳароратини бошқариш ва бошқалар.

Инверторли кондиционерлар қувватни бир маромда ростлаб, доимий ҳароратни сақлаб қолади ва ёқилиши биланоқ хонани бир зумда совутиш имконига эга. Шунингдек, кам электр энергия сарфлайди. Агар нархининг юқорилигини ҳисобга олмаса, жуда яхши танлов бўлиши мумкин. Фойдали жиҳати шундаки, инверторли кондиционерлар ўз қувватини хонанинг ҳароратидан келиб чиқиб сарфлайди, натижада электр токи сезиларли даражада тежалади.

Бир блокли (мобил) кондиционерлар. Улар ташқи блокка эга эмас. Яъни, кондиционер тўлалигича хонанинг ичига ўрнатилади. Афзаллиги: ҳамёнбоп, хонадан-хонага кўчириб ўтиш осон, ишончли, оддий, кам қувват истеъмол қилади. Биргина салбий томони – шовқин даражаси баланд.

3. Қўшимча функциялар билан яқиндан танишиш

Замонавий кондиционерлар ўзида яна кўплаб қўшимча функцияларни мужассамлаган. Ҳар бир функциянинг ўз эгаси бор. Масалан, чақалоқ ёки қариялар яшовчи хонадонларга кондиционернинг алоҳида имкониятлари керак бўлади. Шунинг учун қурилма моделини танлашда албатта, қўшимча имкониятларни инобатга олиш лозим. Қуйида сизни ана шу имкониятлар билан таништирамиз:

“Совуқ” плазма ёрдамида ҳавони тозалаш

Кондиционерда ҳавони тозалаш учун мўлжалланган энг замонавий усул. Келаётган ҳаво оқимини стериллайди, ташқи ҳидларни бартараф этади, ҳаво массаларини дезинфекция қилади.

Электростатик чангушлагич

Махсус чангйиғувчи тўплам билан ҳавони чанг зарраларидан тозалайди. Иш жараёни электростатик заряднинг чангга таъсири орқали амалга ошади.

Ўз-ўзини тозалаш тизими

Иссиқлик алмашинувида намлик ҳосил бўлишининг олдини олади. Бу эса кондиционер ички блоги механизмининг ифлосланишини камайтиради.

Ҳаддан ортиқ ҳароратга қарши ҳимоя

Кондиционер ички блогида жойлашган иссиқлик алмашинувининг ичида музлик ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Шунингдек, қувурнинг ички деворидаги совутиш моддасининг босим даражасини пасайтиради.

Sleep mode уйқу вақтида қулай ҳароратни таъминлаб беради. Кондиционер вентиляторининг иш тезлиги зарурий паст кўрсаткичгача камаяди, ички блокнинг шовқини ҳам кескин пасаяди.

Swing функцияси эса кондиционердан келаётган салқин ҳавонинг бир хилда етиб боришига ёрдам беради. Бу эффект қўшимча Swing функцияси ёқилганда, кондиционер жалюзиси автотебраниш (юқорига-пастга) орқали амалга ошади.

Яна бир қўшимча функция Air Flow Direction зарур ҳолатда ҳаво қанотларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Swing ва Air Flow Direction функциялари деярли барча замонавий кондиционер моделларида мавжуд.

“Инфрақизил ҳаракат сенсори” (Smart Eye, Intelligent Eye) инновацион қўшимча функция бўлиб, инфрақизил ҳаракат датчиги ёрдамида сплит-тизимга хонада одамлар ёки уй ҳайвонлар мавжудлигини аниқлайди. Хонада қандайдир ҳаракат сезилса, сплит-тизим одатий белгиланган режимда ишлайди. Бироқ маълум бир муддат ичида хонада ҳеч ким бўлмаса, кондиционер эконом иш режимига ўтади.

Кондиционерни ўрнатиш

Қурилмани керакли жойга ўрнатиш ишини мутахассисга ишонган маъқул. Мутахассис хонангизнинг ўлчамини ҳисоблаб, кондиционерни мустаҳкам ва қоидага мувофиқ жойлаштиришга ёрдам беради.

Кондиционер танлашда адашмаслик керак. Сабаби, кўплаб қурилмалар ёзда яхши хизмат қилса, қишда ўз функцияларини тўлақонли бажара олмайди. Энг яхши вариант – кондиционерни ишончли жойдан харид қилинг ва консультант билан маслаҳатлашинг. Ишончли танловни амалга оширишда сизга Тошкентдаги Texnomart дўконлар тармоғи хизматини таклиф этамиз.

Texnomart – маиший техникани ҳамёнбоп нархларда, муддатли тўлов асосида тақдим этади.

Texnomart дўконлари Тошкент шаҳри бўйлаб қулай жойларда жойлашган. Шунингдек, товар ва маҳсулотларни дўконга бормай туриб, www.texnomart.uz интернет-дўкони орқали ҳам сотиб олиш мумкин. Етказиб бериш бепул. Тўловларни ўзингиз истаган турда (MBank, UPay, PayMe, нақд пул ва пластик карталари орқали) амалга оширишингиз мумкин. Дўкон ходимлари сизга керакли кондиционерни танлашга, уни ишлатиш борасида фойдали маслаҳатларни беришга тайёр.

Интернет-дўкон: texnomart.uz
Телефон: + 998971 200 1234

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар