Курдларнинг «Сурия демократик кучлари» (SDF) гуруҳи отрядлари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИДдан озод этиш учун қамал бошлади. Бу ҳақда  Reuters агентлиги хабар берди.

Агентлик хабарига кўра, айни вақтда шаҳарнинг шарқий қисмидаги ҳудудда жанглар давом этмоқда. Курд ҳарбий бўлинмалари ИШИДнинг Раққа шимолидаги ҳарбий базасига ҳам ҳужум уюштирган. Ташкилот расмийсининг сўзларига кўра, муваффақиятли юришда коалиция таркибидаги иттифоқчиларнинг ҳаракатлари аҳамиятли бўлди: самолётлар ИШИД позицияларига зарбалар бермоқда, шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар курдлар билан елкама-елка туриб жанг қилмоқда.

Раққа — 2014 йилда ИШИД томонидан босиб олингач, пойтахтга айлантирилганди. Раққанинг озод этилиши халқаро кучларнинг асосий мақсадига айланган.