Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Литванинг Калининград вилояти билан чегарада тўсиқлар қуриш бўйича хатти-ҳаракатини Россияга душманлик, деб атади. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.

«Шуниси қувонарлики, ушбу давлатларнинг, тўғридан-тўғри айтганда, Россияга душманлигига қарамай, Калининград вилояти билан қўшни бўлган маҳаллий ҳукуматлар ўз аҳолисининг мулоқотни давом эттириш ниятида эканини кўрмоқда!» - дея маълум қилди Лавров минтақа губернатори в.б. Антон Алихонов билан учрашувда.

Аввалроқ Литва Россия билан чегарада тўсиқлар қура бошлагани ҳақида хабар бергандик.