Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, НАТО Россия билан қўшни бўлган минтақада ўз ҳарбий салоҳияти ва инфратузилмасини кучайтириб, 1997 йилдаги Россия-НАТО Асосий актини қўпол равишда бузмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

Ташқи ишлар вазири бу ҳақда Калининградда Иммануил Кант номидаги Болтиқ федерал университети талабалари олдида чиқиш қилиб айтиб ўтди.

«Бугун альянсда қабул қилинаётган қарорлар Россия-НАТО акти бандларини қўпол равишда бузмоқда», - деди у.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия билан чегарадаги минтақалар, жумладан, Калининград вилояти билан чегарада ҳарбий фаолият кўлами кескин ошган.