ОАВ: Оқ уй Россиядан қатор санкцияларни мартда олиб ташламоқчи бўлган 

Жаҳон 06 Июнь 2017 9705

Оқ уй 2017 йилнинг мартида Россиянинг нефть секторига нисбатан санкцияларни бир томонлама енгиллаштириш имкониятини ўрганиб чиққан. Бунга сабаб – Россия компаниялари томонидан нефть қазиб олиш ҳажмининг пасайиши АҚШ иқтисодиётига зарар келтираётганида. Бироқ, Давлат департаменти бу ташаббусни рад этган.

Бу ҳақда The Daily Beast америкалик собиқ амалдорлар ва ўрганиб чиқилган ёзишмаларга асосан маълум қилди.

Таъкидланишича, Давлат департаменти ходимлари Америка раҳбариятини, санкцияларни олиб ташлаш АҚШ энергетикасига зарар етказишига ишонтиришган.

Портал манбаси маълумотларига кўра, АҚШ миллий хавфсизлик Кенгашининг таҳлилчиси Кевин Харрингтон чекловлар эффектини ўрганиб чиққан ҳамда уларда мантиқ йўқ экани ҳақидаги хулосага келган.

«Унинг нуқтаи назари шундай эди: агарда бу санкциялар бизнинг иқтисодиётимизга зарар келтираётган ҳамда Россияга минимал босим кўрсатаётган бўлса, унда мантиқ қаерда?» - дея аниқлик киритди манба.

Икки нафар собиқ амалдор маълумотига кўра, Давлат департаменти бу мурожаатни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари фонида шубҳали, деб топган. 

Таъкидланишича, санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги мунозаралар Майкл Флинн миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимидан бўшатилганидан сўнг бошланган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20630 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 71099 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38023 Lifestyle
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 52 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 755 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 588 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 714 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 947 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар