Путин ва Эрдўған Суриядаги вазиятни ва ўзаро иқтисодий алоқаларни тиклашни муҳокама қилишди

Жаҳон 06 Июнь 2017 3264
Фото: РИА Новости

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон мулоқоти давомида Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни жанговар тўқнашувлардан холи ҳудудларни яратиш контекстида давом эттиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.     

Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Остонада 4 та учрашув ўтказилди. Бу учрашувларнинг асосий натижалари Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини кузатиш бўйича қўшма тезкор гуруҳ яратиш ҳақидаги низом бўйича келишувга эришиш ва кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон томондан Сурияда зўравонликни тугатиш, унинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини сақлаб қолиш ҳамда Сурия ихтилофини сиёсий йўл билан ҳал қилишга қаратилган, Сурияда жанговар ҳаракатлардан холи ҳудудларни яратиш ҳақидаги меморандумнинг имзоланиши бўлди.

Путин ва Эрдўған, шунингдек, Москва ва Анқара ўртасидаги иқтисодий алоқаларни тўлиқ тиклаш бўйича ишларнинг муваффақиятли бораётганини қайд қилиб ўтишди.    

"Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг баъзи масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Россия-Туркия савдо-иқтисодий алоқаларини тўлиқ тиклаш ва "Турк оқими" газ қувури лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишларнинг муваффақиятли бораётгани қайд қилинди", деб айтилган хабарда.     

2 июнда Россия ҳукумати помидорлардан ташқари барча турк маҳсулотлари етказиб берилишига тақиқловни бекор қилди. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар