«Реал» яқин кунлар ичида «Монако»дан Килиан Мбаппени трансфер қилиш учун навбатдаги ҳаракатни бошлайди.

RMC Sport маълумотига кўра, Қироллик клуби 18 ёшли бу футболчи учун 135 миллион евро тўлашга тайёр.

Аммо франциялик футболчи «Монако»да қолишни маъқул кўрмоқда.

Монегаскликлар раҳбарияти ҳам унга янги шартнома таклиф этмоқчи.

Бу футболчига «Реал»дан ташқари, «Арсенал», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Ювентус» ва «Ливерпуль» клублари ҳам жиддий қизиқишмоқда.

Мадрид жамоасининг бундан олдинроқ берган 100 ва 130 миллион евролик таклифлари рад этилганди.