«Реал»нинг португалиялик ҳимоячиси Пепе ёзда клубни тарк этаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда Испаниядаги AS нашри хабар тарқатган.

Пепе «Реал» сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келади. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият 1 йиллик шартнома таклиф этган, аммо у кетишга қарор қилган.

Португалиялик футболчи унга Италиянинг «Интер», Франциянинг «Пари Сен-Жермен» ва АПЛнинг бир қатор клубларидан таклифлар мавжудлигини маълум қилган.

12 йил давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилган футболчи ўтган вақт ичида 331 учрашувда майдонга тушган ва мадридликлар рақиблари дарвозаларига 15та гол йўллаган. У уч карра Испания чемпиони, икки карра мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳиби ҳамда 3 карра Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Пепе жамоа билан икки мартадан УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.