«Реал» ҳимоячиси Пепе Мадрид клубидан кетишини тасдиқлади.

- Мен «Реал»да бошқа ўйнамаслигим аниқ. Ўтган вақт ичида бу клубга боримни бердим.

Мен январь ойидаёқ қарор қабул қилиб бўлгандим, ўшандаёқ тушунгандимки, ишлар яхши томонга кетмаяпти. Клубда менга маъқул бўлмаган шартнома таклиф этишди. Бу клуб сиёсати — 33 ёшдан ошган футболчига 1 йилдан ортиқ муддатли шартнома таклиф қилинмайди.

Мени хурсанд қиладигани, бу ерда мухлислар мени севишди, бу қолган барчасидан устундир.

Менда Перес ёки бошқаси билан муаммолар йўқ. Шунчаки бу босқич поёнига етди ва мен буни профессионалларча қабул қилдим.

- Зидан ёки Бенитес?

- Менга Бенитеснинг самимийлиги ёққан, у ростгўй инсон эди.

Зидан «Реал» билан эришган натижалардан ҳайратланаман, аммо мен тушунмаган ишлар ҳам бўлди. Масалан, у нима учун мени жамоадан четлатди?

- Кейинги манзил «ПСЖ»ми ёки Милан?

- Бир қанча таклифлар бор. Англияда фаолиятимни давом эттириш вариантлари бор. Аммо ҳали ҳеч ким билан келишувга эришмадим.

Бундан аввалроқ 34 ёшли португалиялик бу футболчи «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Якунланган мавсумда Пепе Примерадаги 13 учрашувда майдонга тушди, 2 гол урди ва битта голга узатма берди.