Россия университетларининг Ўзбекистондаги бўлимларига қабул квоталари тасдиқланди

Жамият 06 Июнь 2017 9450

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистондаги Россия университетларининг 2017/2018 йилги ўқув йили учун қабул квоталарини тасдиқлади.  Хусусан, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳриаги бўлими 2017/18 ўқув йилида бакалавриатга 100 нафар, магистратурага 20 нафар талабани қабул қилади. 

Жумладан, «Амалий математика ва информатика» факультетига 50 нафар, «Психология» бўлимига 50 талаба қабул қилинади. Шу йўналишлар бўйича магистратура бўлимларига 10 нафардан талаба қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, И.М.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ давлат университети янги ўқув йилига 235 нафар талабани қабул қилади. 

Кўпроқ янгиликлар