Россиянинг Ярославль шаҳрида ўзбекистонлик 20 ёшли йигит ушланди. Унинг ёнидан гиёҳванд модда топилган. Бу ҳақда рус ОАВ хабар берди.

Айтилишича, йигитнинг кийимлари чўнтагидан кукунли 49 та ўрам топилди. Экспертиза бу модда героин бўлиб, умумий оғирлиги 140 грамм келишини аниқлаган. Наркодилер ўз қилмишига иқрор бўлган – у бутун партияни махфий ерларга жойлаштириб чиқиши лозим бўлган.

- “Наркотик моддаларни ноқонуний харид қилиш, сақлаш” моддасида назарда тутилган жиноят бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қамоққа олинди, - дея айтиб ўтишган Россия ИИВнинг Ярославль вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизматидагилар.

Ҳозирги вақтда наркополициячилар қўлга олинган шахснинг шерикларини қидирмоқда.