Ўтган мавсумда Туркияда фаолият олиб борган грузиялик мураббий Шота Арвеладзе Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Tribuna.Uz Туркия матбуотига таяниб хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, Шота Арвеладзе тошкентликлар билан икки йиллик шартнома имзолаган. Шартноманинг бошқа шартлари маълум қилинмаган.

Маълумот учун Шота Арвеладзе мураббий сифатида Туркияда «Қайсариспор», «Қосимпошшо» ва «Трабзонспор» жамоаларини, Исроилда эса «Маккаби» Тел-Авив жамоасини бошқарган.