Шри-Ланкада сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари сони 212 нафарга етди. Бу ҳақида БМТнинг Женевадаги матбуот анжуманида БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ)нинг Шри-Ланкадаги вакили Тим Саттон маълум қилди. 

Саттон Шри-Ланкадаги муссон ёмғирлари натижасида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сўнгги йиллардаги энг кучли табиий офатлар эканини таъкидлади. 

ЮНИСЕФ вакилининг сўзларига кўра, 79 нафар киши ҳануз йўқолганлар рўйхатида қайд этилмоқда. 

Бундан ташқари, бошпанасиз қолган 22 минг киши лагерларга жойлаштирилган ва ўша ерда ўта ноқулай шароитларда яшаш учун курашни давом эттирмоқда. 

Саттоннинг сўзларига кўра, ЮНИСЕФ Шри-Ланкадаги табиий офат натижасида жабрланган болаларга ёрдам кўрсатишда давом этади.