АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, президент Дональд Трамп унга Россия билан муносабатларни барқарорлаштириш ва Вашингтон ҳамда Москва ўртасидаги ишончни тиклаш ҳақида топшириқ берган. У бу ҳақда Янги Зеландияга ташрифи давомида айтиб ўтган.

"У менга аниқ топшириқ берди: муваффақият қозонишимиз мумкин бўлган соҳаларда тезкорлик билан ишлар олиб бориш", - дея Тиллерсоннинг сўзларини келтиради Associated Press агентлиги.

Давлат котибининг тан олишича, айни дамда АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар паст даражада қолмоқда.

Шунингдек, Тиллерсон АҚШ президентининг Трамп сайловолди штаби ва Россия ўртасидаги эҳтимолий алоқаларни текшириш Вашингтон ҳамда Москва ўртасидаги муносабатларга халақит бериши керак эмаслиги ҳақидаги сўзларини ҳам эслатиб ўтган.