«Барселона»нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Туран  Туркия термаси билан Македонияга қарши ўйиндан кейинги парвоз вақтида самолётда жанжал чиқарди.

Терма жамоа сардори журналист Билол Мешени ҳақоратлаган, кейин уни бўғган. Туран ушбу журналист терма жамоа футболчиларининг 2016 йилги Европа чемпионатидаги иштирок учун берилган мукофот пуллари бўйича ёзган материалига шундай муносабат билдирган, у журналистни ёлғончиликда айблаган. Эндиликда Меше футболчини судга бермоқчи.

Ушбу жанжалдан сўнг футболчи терма жамоадан вақтинчаликка четлатилганди. Кўп ўтмасдан Туран Туркия терма жамоасида бошқа ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

«Мен терма жамоа либосида кўп хато қилдим. Энди менинг халқаро майдондаги фаолиятим якунига етди», — деган Туран матбуот анжуманида.