2017 йилнинг 4 июнь куни, тахминан соат 16:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида, Юнусобод тумани ҳудудида, Фурқат Юсупович Тулаганов уйи ховлисида қонунга хилоф равишда 15 туп “наша” гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.