Apple компанияси янги маҳсулотлари тақдимоти давомида дунёнинг iOS иловаларисиз қолиши нималарга олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган рекламасини намойиш қилди. 

Сюжетга кўра, корпорациянинг янги ходими адашиб компания серверлари учун масъул симни узиб қўяди, шундан кейин Apple фойдаланувчиларининг иловалари йўқола бошлайди. Қарабсизки, ҳаёт хаосга айланади: одамлар ўз яқинларини йўқотади, йирик ЙТҲлар рўй беради, бу кўпчиликда апокалипсис дарагидек тасаввур уйғотади. 

Apple компаниясининг Appocalypse номи остидаги янги реклама ролиги YouTube'да миллион мартадан кўп кўрилди.